НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
12.
04. 2022
14:13
14522
Econadzor

   Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида "Терактаги" МФЙ ҳудудидаги хонадонлар назоратдан ўтказилганда 10 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний нефть қудуқлари очилиб, ундан фойдаланаётгани маълум бўлди. Нефть қудуқлари шу куннинг ўзида ёпилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга жарима қўлланилди ва уларга тегишли бўлган сув насослари Ички ишлар бўлимига ашёвий далил сифатида  олинди. 

   Ушбу ҳудуд туну-кун назоратга олиниб, назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят экология бошқармаси Ахборот хизмати

Useful resources