Давлат экология қўмитаси раиси  Н. Обломурадов Фарғона вилоятига хизмат сафари давомида Қувасой шаҳрининг "Пакана" МФЙ ҳудудидаги "Art Soft Ceramics" МЧЖда ҳам бўлди. 
13.
05. 2022
07:44
3090
News

  Мазкур корхонада керамогранит плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, асосий мақсад ички ва ташқи бозорни сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш саналади. Қўмита раиси корхонанинг белгиланган экологик меъёрларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши билан яқиндан танишди. 

  Ўрганишлар давомида мутасаддилар ва корхона раҳбарияти билан  амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, бу борадаги ишларни келгусида такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Useful resources