Навоий вилояти: Бир мурожаат ортидан
27.
03. 2020
12:21
5360
News

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Навоий шаҳар Тинчлик қўрғонида жойлашган «Ўзметкомбинат» АЖ «Навоииккиламчиқораметалл» филиали ишчи-хизматчилари томонидан «TRIUMF-GORNYAK» МЧЖга тегишли оҳак заводининг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чанг ва бошқа зарарли моддалардан азият чекаётганлиги ҳақидаги мурожаати Навоий вилоят Экология бошқармаси мутахассислари томонидан бориб жойида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида оҳак ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускуналари эскирганлиги, таъмирталаб бўлиб қолганлиги аниқланди. 

Навоий вилоят Экология бошқармасининг «Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш» бўлими ва  Навоий шаҳар Гидрометеорология бошқармаси тахлилхонаси билан биргаликда «TRIUMF-GORNYAK» МЧЖга тегишли оҳак ишлаб чиқариш жараёнидаги атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташловчи салмоқли манбасидан ҳамда «Навоииккиламчиқораметалл» филиали ҳудудидан таҳлил намуналари олинди.

«TRIUMF-GORNYAK» МЧЖга тегишли оҳак ишлаб чиқариш технологик тизимига ўргатилган чанг-газ тозалаш ускуналарини оҳак чангини камайтириш мақсадида модернизация қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Useful resources