Тошкент вилояти: Чирчиқ дарёси бўйича рейд тадбирлари давом этмоқда ....
27.
03. 2020
12:50
5035
News

26 март куни Янгийўл тумани Ўрмон хўжалиги ҳудуди Чирчиқ дарёси бўйида мазкур ҳудуд яқинида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан маиший чиқиндиларнинг ташлаб кетилганлик ҳолати аниқланди. Ушбу жой (15 та техника ёрдамида) чиқиндилардан тозаланиб, «Байтиш» маҳалла раиси Г. Анашевадан тушунтириш хати олинди ҳамда огоҳлантириш берилди.

Шу билан бирга Янгийўл тумани Гулбаҳор ҳудуди номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган 500 тоннадан ортиқ қурилиш чиқиндиларидан тозаланди. Ундан ташқари «Роҳат» МФЙ ҳудудида қурилиш чиқиндиларини тўкаётган «MAN» русумли тарнспорт воситаси ҳайдовчиси фуқаро  Нодир Азизовга МЖтКнинг 91/1-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида (669 000 сўм) маъмурий жарима қўлланилди. 

Ўз навбатида Давлат экология қўмитаси мазкур ҳудудда фаолият юритаётган 15 га яқин тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашиб, атрофни чиқиндилардан тозалаш бўйича келишиб олинди, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.



 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Useful resources