Фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот

1. Сувни иқтисод қилувчи технологияларни (айланма сув таъминоти, такрорий кетма-кетлик билан фойдаланиш ва бошқалар) қўллаш билан сув ресурсларини турли хилдаги ифлосланишлардан муҳофаза қилиш, сув ресурслари муҳофаза қилиш ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши бўйича назорат.

2. Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламалари меъёрларини тасдиқлаш.

3. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг:

– ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламаларининг белгиланган лимитлари ва меъёрлари ҳамда ташламаларнинг белгиланган меъёрларгача камайтириш бўйича келишилган чора-тадбирларнинг;

– корхоналар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда янги ва реконструкция қилинган корхона ва бошқа объектларни ишга туширишда экологик меъёр, стандарт ва талабларга;

– сувни муҳофаза қилиш объектлари, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидалари;

– табиатдан фойдаланувчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланиш, ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг бирламчи ҳисоби юритилиши;

– сув ресурсларидан фойдаланиш, сувлардан фойдаланишнинг белгиланган меъёр, қоидалари ва режимига риоя қилиш, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш, булғаланиш ва камайиб кетишидан муҳофаза қилиш, шунингдек сув объектларининг қирғоқбўйи полоса(зона)ларида сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бажарилиши борасида давлат назоратини қонун ҳужжатларида бегиланган тартибда амалга ошириш.

4. Ўзбекистон Республикасини экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциялари, асосий йўналишлари ва давлат режалари лойиҳаларига таклифлар тайёрлаш.

5. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича узоқ муддатли давлат ва мақсадли дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.

6. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида, махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро бошқариш.

7. Ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳудудий инспекцияларнинг:

– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этиш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

8. Ер ресурсларини сув ва шамол эрозияси, селлар, сув босиши, ботқоқлашиш, иккиламчи шўрланиши, қуриб кетиши, зичлашиши, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишлардан, бузилишнинг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш.

9. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг:

– янги ва реконструкцияланган ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга ишга туширишда экологик меъёр, андоза ва талабларга;

– фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини амалга оширишда, кон-бойитиш фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқинди сақлагичлари, террикон, ағдарма ва аҳлатхоналарни жойлаштириш ва улардан фойдаланишда атроф-муҳитни ифлосланиши, булғаланиши ва камайиб кетиши, табиий ресурслардан мажмуавий фойдаланиш талабларига;

– кенг тарқалган қазилма бойлииклари конларини қазиб олиш меъёр ва қоидаларига;

– ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларни ўсишини рағбатлантиргичларни, минерал ўғитлар, бошқа кимёвий восита ва препаратларни ташиш, сақлаш ва уларни қўллашда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига;

– ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан ер участкаларидан белгиланган мақсадларга мувофиқ фойдаланишлари, ва улар томонидан тупроқларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширилиши;

– вақтинча фойдаланишга берилган ерларни қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнларида ва бошқа таъсирларда бузилганини кейинчалик яроқли ҳолга келтирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

10. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни белгиланган тартибда бериш.

11. Ерларни ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг тармоқлараро бошқариш, махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.  

12. Ҳудудий инспекцияларнинг ер ва ер ости бойликларини муҳофазаси борасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик ва уларни мувофиқлаштирувини:

– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни бажарилиши;

– давлат ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг ҳолати башоратлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш;

– табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва бошқа экологик дастурларни амалга оширилишида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокини таъминлаш;

– давлат хизматларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш;

– ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ва бажарилиши масалалари бўйича амалга ошириш.

13. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва бошқа ер ресурсларига салбий таъсирни олдини олиш ёки чеклаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек рекультивация ишлари амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.

14. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш.

– вақтинча фойдаланишга берилган ерларни қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнларида ва бошқа таъсирларда бузилганини кейинчалик яроқли ҳолга келтирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

15. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри учпсткаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни белгиланган тартибда бериш.

16. Ерларни ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг тармоқлараро бошқариш, махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.  

17. Ҳудудий инспекцияларнинг ер ва ер ости бойликларини муҳофазаси борасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик ва уларни мувофиқлаштирувини:

– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни бажарилиши;

– давлат ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг ҳолати башоратлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш;

– табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва бошқа экологик дастурларни амалга оширилишида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокини таъминлаш;

– давлат хизматларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш;

– ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ва бажарилиши масалалари бўйича амалга ошириш.

18. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва бошқа ер ресурсларига салбий таъсирни олдини олиш ёки чеклаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек рекультивация ишлари амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.

19. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш.