Эълон. Докторантура.
28.
09. 2020
14:06
4967
Тендер

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти таянч докторантурасига 2021 йил учун 11.00.05 - “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари)” ихтисослиги бўйича ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Қабулга тегишли барча зарур маълумотлар ва талаблар билан илмий-тадқиқот институтида танишиш мумкин.

Ҳужжатлар 2020 йил 20 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 1-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

– чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил);
– мутахассислик бўйича.

Таянч докторантурага кирувчи номзодлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– http://phd.mininnovation.uz/ сайтидан руйхатдан ўтиш;
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий - маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
– илмий раҳбар розилик хати;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлган ишлар тақдим этилади).

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 октябрига қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси, 7А-уй.
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти

Маълумот учун телефонлар: (8-371) 277-89-22; (8-371) 277-82-79.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы