Тошкент вилояти: Мурожаат ва муносабат
17.
10. 2020
14:41
4476
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида тиббиёт чиқиндилари тўпланиб қолганлиги ҳақида постлар тарқалган.

Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қуйичирчиқ туман инспекцияси ҳамда Санитария эпидемиология маркази ходимлари ҳамкорлигида ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаат ўз тасдиғини топди. Тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан нохуш ҳолат бартараф этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы