Мораторий даврида кўкаламзорлаштириш, шунингдек дарахатлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани
25.
11. 2020
10:57
4541
Новости

2020 йил 24 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, шунингдек дарахатлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишининг олдини олиш бўйича мораторий даврида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломурадов ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, шунингдек дарахатлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишининг олдини олиш бўйича мораторий даврида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон фармон 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган.

Маълумот учун: Мазкур Фармонда мораторий табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга;

ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;

плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмаслиги қайд этилган.

Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4 018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган.

Жами 134 232 туп (71 фоиз) дарахт ва буталарнинг кесилишига, шундан 65 105 туп шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ва бошқа 20 турдан ортиқ қимматбаҳо дарахт ва буталарнинг кесилишига рад жавоби берилиб, улар кесилишининг олди олинди.

Юқорида баён этилган Фармонга мувофиқ дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий эълон қилингандан сўнг давлат экологик назорати тадбирлари давомида:

жорий йил 20 ноябрь ҳолатига кўра, аниқланган жами қонунбузарликлар сони 3897 та, белгиланган жарима – 4 316,1 млн. сўмни ташкил этиб, шундан 2757,4 млн. сўми ундирилди;

табиатга етказилган зарар миқдори – 9787,2 млн.сўмни ташкил этиб, шундан, 2942,4 млн.сўми ундирилди.

Ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 млн. сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди.

17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида жами 2298 м3 бута, 7854 дона дарахт шундан, 3307 дона қимматли ва 4547 дона кам қимматли дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

Ҳуқуқбузарлардан 121 та аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳуқуқбузарликларнинг 167 таси мансабдор шахслар томонидан содир этилган. Хусусан, Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари 11,7 млн. сўм ҳамда Яккасарой туманида «Вuildinig and Supplies» қурилиш корхонаси томонидан 81 туп дарахтлар кесилганлиги натижасида 630,4 млн. сўм миқдорида табиатга зарар етказилган.

Мораторий жорий этилиши ҳудудларда дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилишни мустаҳкамлашга, экологик ҳолатни яхшиланишига ҳамда ижтимоий тармоқларда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ салбий чиқишларни камайтиришга хизмат қилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы