Фарғона вилояти. Мурожаатга муносабат
21.
02. 2021
20:45
390
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Шўрсув» қишлоғида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташлаётганлиги тўғрисидаги хабар Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мутасаддилар билан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишларга кўра, мазкур баён этилган ҳудудда қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 35 та хусусий корхона мавжуд. Ҳудуднинг атмосфера ҳавосини асосий ифлослантираётган корхоналар гипс ишлаб чиқариш корхоналаридир.

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам атроф-муҳитга қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналаридан атмосфера ҳавосига чанг кўтарилганлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш зарурки, ҳудудда яшовчи аҳолидан келиб тушган шикоят ва аризаларга асосан Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда 2020 йил «Шўрсув» МФЙда жойлашган «Turon Professional Futbol Kulubi», «Moderna cement industries», «Арабелла класс гипс» ва «Яйпан гипс» МЧЖ корхоналарида текширувлар олиб борилган.

Текшириш якунлари бўйича корхоналарга чанг ва газ ушлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича мажбурий топшириқлар берилган бўлиб, юқорида зикр этилган корхоналар томонидан чанг ва газ ушлаш қурилмалари ўрнатилган. Шунингдек, корхона раҳбарларига маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий маъмурий суд органларига қонуний чоралар кўриш учун юборилган.

2021 йил 10 февраль куни Давлат экология қўмитасининг мобил лабараторияси ёрдамида Шўрсув МФЙ ҳудудида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чанг ва газ миқдорини ўлчаш мақсадида таҳлил ишлари амалга оширилди.

Таҳлил натижаларига кўра, азот икки оксиди белгиланган меъёрдан 1,1 марта, углерод оксиди 2,7 марта, олтингугурт 1,4 марта, умумий чанг 1,9 маротаба белгиланган меъёрдан ортганлиги кузатилди. Ҳозирда мазкур ҳудудда қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы