Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш: Европа тажрибаси
26.
02. 2021
19:18
4922
Событие

Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг жалб этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш: Европа тажрибаси» мавзусида талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат экология қўмитаси Биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича бош бошқарма мутахассислари таъкидлаганидек, сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, ўсимликларнинг ноёб турларини кўпайтиришга ихтисослаштирилган «Хоразм миллий табиат боғи», «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

Тадбир якуни бўйича экологик туризмни ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишларни жадаллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы