Қорақалпоғистон. Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонаси. Тезкор рейд
12.
09. 2021
14:29
3542
Эконадзор

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонаси давлат инспекторлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан Тахтакўпир тумани ҳудудида назорат тадбирлари амалга оширилган.

Ушбу тадбир давомида Тахтакўпир тумани "Дауқара" ОФЙ ҳудудида УАЗ русумли автомобил давлат инспекторларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. Давлат инспекторлари томонидан ушбу УАЗ русумли автомашина 35 км узоқликгача кузатиб келинган.

Ушбу автомашинадаги шахслар қочиш вақтида йўл бўйига кийикларни ташлаб, ноъмалум томонга яширинган.

Воқеа жойига Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Назорат инспекциясидан тезкор гурух етиб борган.

Мазкур УАЗ русумли автомашина тезкор топилиб, ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы