Матбуот анжумани. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги юзасидан амалга оширилаётган ишлар
12.
11. 2021
18:48
5001
Событие

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган навбатдаги матбуот анжумани «Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги юзасидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусига бағишланди.

Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш юклатилган бошқарув идоралари - махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади ва улар қуйидагилардан иборат.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши манбалари мониторинги, шунингдек, Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги қўриқланадиган табиий ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази - атмосфера ҳавоси ифлосланиши, ер усти (табиий сув оқимлари) сувлар, тупроқ ифлосланиши ва фон мониторинги бўйича;

Сув хўжалиги вазирлиги - асосий коллекторларнинг, коллектор-дренаж ва мелиоратив қудуқлар сувларининг сифат таркиби мониторинги бўйича;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши, шунингдек, табиий яйловлар ўсимликларининг мониторинги бўйича;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги - атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги бўйича;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - ер ости сувлари ифлосланиши ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги бўйича;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - ўрмон фонди ерларидаги, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги бошқа объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида сўнги 5 йил ичида атроф-муҳит ифлослантирувчи манбалар мониторинги Дастури доирасида жами субъектлар сони 452 тадан 548 тага (+96 тага ёки 121,2%), объектлар сони 293 тадан 620 тага (+327 тага ёки 211,6%),), ифлослантирувчи манбалар сони 2 815 тадан 5 839 тага (+3024 тага ёки 207,4%), оширилишига эришилди (шундан: оқова ҳамда ер усти сувлари бўйича 199 та, саноат корхоналарнинг атмосфера ҳавоси ифлосланиш манбалари бўйича 293 та ҳамда 128 та тупроқ ифлосланиш манбаларида).

Жумладан, 5,839 мингта манбаларда 22,6 мингта таҳлиллар ўтказилиб, 167 та (27%) корхоналарнинг 539 та манбаларида меъёрдан ортиқ ҳолатлар аниқланди ва уни бартараф этиш чоралари кўрилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар ўтган 5 йилда яъни, 2016-2020 йилларда ўртача йиллик 2554,0 минг тоннадан (шундан, 898,2 минг тоннаси яъни, 39 % - саноат корхоналарига, 1400,8 минг тонна 61% қўзғалувчан манбалар ҳиссасига тўғри келади) 255,0 минг тоннага ёки 10%га камайиб 2299,0 минг тоннани (шундан, 109,8 минг тоннаси ёки 43 % - саноат корхоналарига, 145,2 минг тоннаси 57% қўзғалувчан манбалар ҳиссасига тўғри келади) ташкил этди.

Бу кўрсатгич 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан жами 255,0 минг тоннага, жумладан, қўзғалмас манбаларда – 109,8 минг тоннага ёки 10,7%га ва қўзғалувчан манбаларда – 145,2 минг тоннага ёки 9,3% га камайган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури»нинг 251-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Республика атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг экологик ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларнинг оқибатларини прогноз қилиш бартараф этиш мақсадида атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик компонентларининг ҳолатини, уларнинг ифлосланиш ва антропоген фаолиятнинг бошқа зарарли таъсирлари (жараёнлари) туфайли ўзгаришини ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишни тасдиқланган дастур бўйича мунтазам кузатиш тизимини изчил давом эттириш мақсадида «Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сонли қарори қабул қилинди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы