Ўзбекистон – Эстония: Келишув амалий натижаларга асос бўлади
18.
09. 2019
14:08
5820
Новости

2019 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Эстониянинг «IMECC» илмий-изланиш маркази раиси Тыну Лелумеес ва «MEGA THERM» компанияси директори Прийт Вярномазинг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига янги технологияларни татбиқ этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш аввалида Давлат Экология қўмитаси раиси ўринбосари Ҳ.Ҳусанов юртимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди. У бу борада мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш зарур эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу масала юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинди.

Шунингдек, йиғилишда турар ва нотурар жойлар учун ер ости иссиқлик манбаи ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ҳам алоҳида эътироф этилди.

Икки томонлама мулоқот асносида республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни куйдириш учун термик қайта ишлаб чиқаришни татбиқ этиш масаласини ҳудудлараро миқёсда ўрганиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнггида соҳага доир ҳамкорликни амалга ошириш борасида келишиб олинди.

 

Давлат экология қўмитаси 
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы