Тошкентда «Ақлли шаҳар»га бағишланган халқаро бизнес-форум ўтказилмоқда
09.
10. 2019
19:31
5785
Новости

2019 йилнинг 9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «International Hotel-Tashkent» меҳмонхонасида «Яшил технологиялар, атроф-муҳит муҳофазаси ва утилизация – GETCA 2019» II Марказий Осиё Халқаро кўргазмаси доирасида «Марказий Осиёда «Ақлли шаҳар» технологиялари ва концепциясини жорий қилиш амалиёти» мавзусида бўлиб ўтадиган бизнес-форум ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда «Kongress Servis» маъсулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Давлат экология қўмитаси раиси Б.Қўчқоров, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори жаноб Джон МакГрегор, «Kongress Servis» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Н.Хасанова, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар, хорижлик меҳмонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Давлат экология қўмитаси раиси Б.Қўчқоров очиб берди. Шундан сўнг, сўз навбати Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромовга берилди.

Бизнес-форумда асосий эътибор бугунги кунда жаҳоннинг ривожланган давлатларида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий саноат зоналари ва инфратузилмаларни яратиш, ақлли транспорт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ақлли тизими, электрон хавфсизлик, электрон таълим, электрон соғлиқни сақлаш, ақлли энергетика, коммунал хўжалик тизими ва сув таъминоти каби йўналишларни ўз ичига олган «Ақлли шаҳар» концепцияларининг яратилаётгани ва амалиётга жорий этилаётганига қаратилди.




 


Полезные ресурсы