Инсинераторлар – чиқиндилар утилизациясида хавфсиз, қулай ва ишончли қурилма
11.
10. 2019
13:08
5402
Новости

Инсинераторлар – чиқиндилар утилизациясида хавфсиз, қулай ва ишончли қурилма

2019 йилнинг 9-10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «International Hotel-Tashkent» меҳмонхонасида «Яшил технологиялар, атроф-муҳит муҳофазаси ва утилизация – GETCA 2019» II Марказий Осиё Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Жумладан, кўргазмада «Эко-Спектрум» МЧЖ (Россия) ҳам ўз маҳсулоти билан қатнашди.

«Эко-Спектрум» компанияси 2011 йилда ташкил топган. У шу кунгача чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган юқори технологияга эга ускуналарни ишлаб чиқариш ва янгидан-янгиларини кашф этиш билан шуғулланиб келмоқда.

Ҳозирги кунда компания томонидан VOLKAN ва HURIKAN серияси остида 17 хил турдаги инсинераторлар моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Инсинераторлар, бу – чиқиндиларни термик иссиқлик орқали хавфсиз ва самарали ёқиш учун мўлжалланган қурилма. Унинг вазифаси чиқиндиларни утилизация қилишдан иборат. Қурилма ўзида симоб моддаси бўлган чиқинди ва атом саноати чиқиндиларидан ташқари, барча турдаги чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган.

Қурилма ишлаш жараёнида атмосфера ҳавосига ҳеч қандай зарар етказмайди. Ёниш жараёнида пайдо бўладиган тутун эса барча хавфли аралашмалардан бутунлай тозаланган бўлади.

Ҳозирда компания ўз маҳсулотларини Россиянинг ички бозори ва Марказий Осиё давлатларига етказиб бермоқда.
 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



 


 

Полезные ресурсы