Навоий вилояти: «Махмуджон ёшлар келажаги» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди
30.
03. 2020
17:56
4928
Новости

Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Янгиқўрғон» маҳалла худудидаги «Махмуджон ёшлар келажаги» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ғиштни пишириш учун ёқилғи сифатида таббий газдан фойдаланилган. Кўмир ёқилғисига ўтилиши муносабати билан чиқинди газлари миқдори ва таркиби ўзгарганлиги аҳоли томонидан ҳақли эътирозга сабаб бўлмоқда.

Муаммони бартараф қилиш мақсадида корхона томонидан қўлбола усулда вентиляция тизимини янгилаш, ёқилғи ёқиш жараёнини ўзгартириш каби тадбирлар бажарилди, лекин кўзланган мақсадга эриша олмади.

Навоий вилоят Экология  бошқармаси томонидан берилган мажбурий кўрсатмага асосан ҳозирги кунда мавжуд вентиляция тизимини ва мўрини алмаштириш учун Хитой Республикасидан шартнома асосида замонавий вентиляция тизими ва  баландлиги 40 м бўлган мўри трубалар келтирилди.

Корхона 2020 йилнинг 31 мартидан бошлаб вентиляция тизимини янгилаш ва мўри трубаларини ўрнатиш учун фаолиятини вақтинча тўхтатганлигини маълум қилди.
 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы