Сурхондарё вилояти: Сурхон давлат қўриқхонаси
11.
05. 2020
15:06
8818
Новости

Шеробод тумандаги Кўҳитанг тоғ ёнбағрида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ниҳоятда бойлиги билан диққатга сазовор.

Табиий ҳудуднинг умумий ер майдони 23 минг 802 гектар бўлиб, шундан 12 минг 239 гектардан зиёди яшил бойлик билан бурканган. Денгиз сатҳидан 850 метрдан 3 минг 137 метргача баландликдаги ҳудудда 900 дан ортиқ турдаги ўсимлик учрайди. Хусусан, бу ерда «Қизил китоб»га киритилган Қўқон зағозаси, Литвинов лолақизғалдоғи, Максимович ровочи, Грек ёнғоғи, аччиқ ҳамда тиканакли бодом, сохта янтоқ, дуғбай сингари кўплаб ўсимлик ва дов-дарахтлар ўстирилмоқда.

Тангидевол сойида «Туркистон лаққачаси» балиғи, Шалқон ва Вандоб бўлимларида судралиб юрувчи ҳинд бойгаси, Хўжанқо бўлимида қушлардан чўлмиққийси, Кампиртепа бўлимида маллабош лочин, сут эмизувчилардан бурама шохли эчки, Бухоро тоғ қўйи, Туркистон силовсини сингари камайиб бораётган турли жониворлар яшайди.

Қўриқхонада Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 26 турдаги судралиб юрувчилар, 18 турдаги ноёб ҳайвонлар ва 136 турдаги қушлар учрайди.

Айни кунларда қўриқхона ходимлари бетакрор ва ўзига хос ўсимлик ҳамда ҳайвонот оламини ташқи тажовузлардан ҳимоя қилиб, ровоч ва бошқа ноёб ўсимликлар, турли жонивор ҳамда қушлар кушандаларига қарши кураш олиб бормоқда.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы