Фарғонада Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков бошчилигида йиғилиш ўтказилди
25.
05. 2020
19:17
6457
Новости

Жорий йил 25 май куни Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков бошчилигида Фарғона вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК, Фарғона вилоятидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш хизматини кўрсатувчи хусусий корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш хизматини кўрсатувчи 17 та хусусий корхона фаолият олиб боради. Йиғилишда мазкур корхоналар фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, ўз ечимини кутаётган масалалар бўйича тегишли таклифлар билдирилди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы