Германия компаниялари вакиллари билан онлайн мулоқот
07.
09. 2020
18:50
5408
Новости

Германия компаниялари вакиллари билан онлайн мулоқот 2020 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва Global AMK GmbH, Envi Con Engineering GmbH, KPMG AGк каби немис компаниялари вакиллари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат-хусусий шерикчилик шаклида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш масалалари муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 август куни мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда чиқиндиларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда чиқинди йиғиш, қайта ишлаш, кластерларни қўллаб-қувватлаш масалалари ва қурилиш чиқиндиларини йиғиш-қайта ишлаш бўйича республикамизда янги тизим яратиш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Томонлар мамлакатимизда чиқиндиларни бошқариш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш, самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.

Германия компаниялари вакиллари билан онлайн мулоқот

Германия компаниялари вакиллари билан онлайн мулоқот

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы