Абдуллаев Умаржон Шокирович – 1980 йили 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Тошкент автомобил йўллари институтини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги - автотранспорт менежмент.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1997-2014 йй. - “3-Автобус саройи”ОАЖ авточитлангар, механик, катта нозим, тасарруф бўлим бошлиғи, тасарруф бўйича раис ўринбосари вазифасини бажарувчи, ҳаракат хавфсизлиги бўлим бошлиғи.

2014-2014 йй. - “5-сон автокорхона” ОАЖ бошқарув раисининг ташишни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари.

2014-2017 йй. - Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекцияси бўлими 1-тоифали мутахассиси - давлат инспектори.

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Санитар тозалаш соҳасидаги ишларни ташкиллаштириш бўлими бош мутахассиси.

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармасининг Чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш, инновация технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи.

2019 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси бошлиғи.