Мусаев Фаррух Гулямджанович – 1981 йили 19 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – эколог.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2004-2005 йй. - Тошкент шаҳар Собир Рахимов тумани ижтимоий таъминот бўлими, якка тартибдаги тадбиркор.

2007-2009 йй. - Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш нозирлиги 1-даражали мутахассиси, ишлаб-чиқариш техникавий бўлим бош мутахассиси, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.

2009-2011 йй. - “PRESYSTEM UNIVER SHL” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамият, маркетинг бўлими бошлиғи.

2011-2017 йй. - “UzGazOil” масъулияти чекланган жамият, оператор.

2017-2020 йй. - “Чинобод унитар корхонаси-нефт базаси” 4-даражали оператор, уста.

2020-2020 йй. - “UNG Petro”, уста, оператор.

2018-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Давлат экологик экспертизаси маркази”давлат унитар корхонаси Худудий марказлар билан ишлаш ва атроф-муҳит таъсирларини меъёрлаштириш бўлими бошлиғи.

2021 й. – ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи.