Экологик назорат
  • Фаолият ҳақида
  • Функция ва вазифалар
  • Хизматлар
  • Қонунчилик

Фаолият ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон Қарорига мувофиқ:

Давлат экология қўмитаси таркибидаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси негизида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ташкил этилди.

Асосий вазифалари ва йўналишлари

– Ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

– юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

– чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;

– фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамоат экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
 

Инспекция вазифаларини бажарадиган иш функцияларига кўра йўналишлар

I. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш;

II. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари (ўсимлик, (ўрмон ҳам), ҳайвонот (балиқ ҳам), муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар);

III. Сув, ер ресурслари ва ер ост бойликларини муҳофаза қилиш;

IV. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаларида давлат экологик назоратини амалга ошириш.
 

Марказий аппарат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бўлимларининг асосий вазифалари

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

Ҳудудий инспекциялар
фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими

Ходимлар фаолиятини баҳолаш
ва маъмурий амалиёт
бўлими

вазифалари:

ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш, иш натижаларини таҳлил қилиш, фаолият самарадорлигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

рейд тартибидаги экологик назорат ишларига методик кўмаклашиш, тегишли ҳисоботлар, маълумотларни талаб этиш;

ҳудудларда ва қонунбузарлик натижасида белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарлар суммаларини ҳисобланишини ва ундирилишини назорат қилиш.

вазифалари:

юридик ва жисмоний шахсларни экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни маъмурий жавобгарликка тортиш жараёни тўғри қўлланилиши, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида маълумотлар базасини юритилишини назорат қилиш;

ҳудудий инспекция ҳодимларининг соҳага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уни олдини олиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

жарималар ва атроф-муҳитга етказиладиган зарар суммалариларини ундирилишини назорат қилиш;

ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот ва профилактика тадбирларида кўмаклашиш.

 

Қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

Давлат экологик назоратини амалга оширишда қўлланиладиган асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:
 

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари

Сана, рақам

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»

717-I-сон, 24.12.1998 й.

«Экологик назорат тўғрисида»

ЎРҚ-363-сон,  27.12.2013 й.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»

№ 754-XII-сон, 9 декабря 1992 й.

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»

353-I-сон, 27.12.1996 й.

«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎРҚ-475-сон, 16.04.2018 й.;

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

ЎРҚ-409-сон,  21.09.2016 й.;

«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎРҚ-408-сон, 19.09.2016 й.;

«Чиқиндилар тўғрисида»

362-II-сон, 05.04.2002 й.

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»

710-II-сон, 03.12.2004 й.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари

«Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

ПҚ-5490-сон, 27.07.2018 й.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

«Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

920-сон, 07.11.2018 й.;

«Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

820-сон, 11.10.2018 й.;

«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 

29-сон, 15.01.2019 й.;


Юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги

Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ XI бўлимда экологик қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.

47-модда. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунларни бузганлик учун жавобгарлик

Тубандаги ҳолларда:

– табиатни муҳофаза қилишнинг стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-техник талабларини бузишда, шу жумладан корхоналар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа объектларни режалаштириш, қуриш, реконструкциялаш, улардан фойдаланиш ёки уларни тугатиш чоғида, экология нуқтаи назаридан хавфли маҳсулотларни чет элларга чиқариш ва чет эллардан олиб келишда ҳудуднинг белгилаб қўйилган экология сиғимини, экология нормалари, қоидаларини бузишда;

– табиий бойликлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишда, давлат экология экспертизаси талабларини бажармаганликда;

– табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда;

– табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш режаларини, табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа тадбирларни бажармасликда;

– атроф табиий муҳитни тиклаш, унга бўладиган зарарли таъсир оқибатларини бартараф этиш ва табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш чораларини кўрмаганликда;

– табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошираётган идораларнинг кўрсатмаларини бажармаганликда;

– табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини бузганликда;

– атроф табиий муҳитга зарарли таъсирни ҳисобга олиш қоидаларини бузганликда;

– чиқиндиларни, кимёлаштириш воситаларини, шунингдек радиоактив ва зарарли кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш ва кўмиб юбориш вақтида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда;

– атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг объектларга боришига, айрим шахслар ва табиатни муҳофаза қилиш жамоат ташкилотларига эса ўз ҳуқуқ ва вазифаларини рўёбга чиқаришларига тўсқинлик қилганликда;

– атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўз вақтида ва тўғри ахборот беришдан бош тортганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан интизомий, маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортиладилар.


48-модда. Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва ўзгартириш

Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.


49-модда. Табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти

Атроф табиий муҳитга зарар етказган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар етказган зарарни, шу жумладан бой берилган фойда ўрнини қонунларга мувофиқ қоплашлари шарт.

Экология талабларини бузганликда айбланаётганларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши уларни атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.


50-модда. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Табиатдан махсус равишда фойдаланишни оқилона амалга оширмаганлик, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизишни, чиқиндиларни жойлаштиришни норматив ва лимитларда белгиланганидан кўпайтириб юборганлик учун корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ оширилган солиқ солиниши керак.

Тегишли ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг қарорига мувофиқ айтиб ўтилган қоидабузарликларнинг сабабларига барҳам берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини пул билан таъминлаш тўхтатиб қўйилиши мумкин. Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.


51-модда. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунларни бузиш оқибатида зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг жавобгарлиги

Корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ хўжалигига етказилган зарарни қоплаш юзасидан чиқимдор бўлишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан моддий жавобгар бўладилар.


52-модда. Экология нуқтаи назаридан зарарли фаолиятни тўхтатиш хусусидаги даъво талаблари

Юридик ва жисмоний шахслар атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ хўжалигига зиён етказаётган экология жиҳатидан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Суднинг экология нуқтаи назаридан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги қарори айтиб ўтилган фаолиятни пул билан таъминлашни тўхтатиш учун асос бўлади.

  • Харита
  • Ҳимояланган табиий ҳудудлар
  • Очиқ маълумотлар
  • Алоқалар

2020 йилнинг 9 ойи давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги  назорат бўйича инспекциясининг фаолияти тўғрисида таҳлилий
МАЪЛУМОТ
 

Амалга оширилган тарғибот ишлари

Учрашув ва семинарлар сони:

Маҳалла фуқаролар йиғини – 2034 та
Хўжалик юритувчи субъектлар – 1138 та
Бошқа ташкилотлар – 1190 та

Берилган кўрсатма ва огоҳлантиришлар сони:

Ободонлаштириш бошқармалари – 297 та
Маҳалла фуқаролар йиғини – 2519 та
Бошқа ташкилотлар – 1195 та


Ўрнатилган баннерлар – 118 та
Кичик ҳажмда ўрнатилган огоҳлантириш эълонлари (табличкалар) – 2868 та

ОАВдаги чиқишлар, шундан:
Телевидение – 43 та;
Радио – 98 та; 
Ижтимоий тармоқларда (facebook, telegram ва ҳ.к.) – 405 та;
Газета ва журналларда – 68 та;

 

Натижалар

Ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра 2020 йилнинг 9 ой давомида  республика миқёсида 37 543 та (2019 йил 9 ой даврида 23 284 та) қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган (шундан 618 нафари мансабдор шахс).

Ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган жарима 16 800 млн. сўм  
(2019 йил 9 ой даврида  8 445 млн.сўм).

Табиатга етказилган зарар 15 133 млн. сўм
(2019 йил 9 ой даврида 5 847 млн. сўм).

1457 та ҳолат бўйича 11 788 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди.

60 мингдан ортиқ корхона ва фуқароларга соҳага оид профилактика тадбирлари ўтказилган.

22 та ҳолат бўйича 8 810 млн. сўмлик (Хоразм - 3, Қашқадарё - 2, Бухоро - 5, Самарқанд - 3, Қорақалпоғистон Республикаси - 2, Тошкент шаҳар - 7) даъво ишлар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

 

2020 йил бошидан ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган жами маҳсулот ва ов қуроллари

• Ҳайвонлар, паррандалар – 337 бош
• Балиқ – 1380,4 кг
• Ов қуроли ва аслаҳа – 186 дона
• Тўрлар – 1290 та
• Электр қармоқлар – 46 дона
• Электр арра, болта ва бошқа инвентар – 141 та
• Ўтин – 884,7 м³

 

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 20 605 та / (2019 йил 9 ой даврида 10 181 та)

Белгиланган жарима – 3 950 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 2 000 млн. сўм)

17 957  та ҳолат бўйича – 2 774 млн.сўм жарима ундирилган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилнинг 9 ойлик даврига нисбатан 10 424 тага ёки 202 фоизга ортган, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган жарималар суммаси – 1 950 млн. сўмга ёки 197,5 фоизга ортган.

 

Сув объектларини муҳофаза қилиш

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 1 252 та / (2019 йил 9 ой даврида  913 та)

Белгиланган жарима – 1 099 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида  696,3 млн.сўм)

955 та ҳолат бўйича 680,4 млн.сўм жарима ундирилган.

Сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган қонунбузарликлар сони 2019 йил 9 ойлик даврига нисбатан 339 тага ёки 137 фоизга ортган, қонунбузарларга нисбатан белгиланган жарималар суммаси – 402,7 млн. сўмга ёки 157 фоизга ортган.

 

Ер ва ер ости бойликларини  муҳофаза қилиш

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 3 205 та / (2019 йил 9 ой даврида 3 190 та)

Белгиланган жарима – 5 140 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 2 957 млн.сўм)

2 857 та ҳолат бўйича 3 219 млн.сўм жарима ундирилган.

Ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилнинг 9 ойлик даврига нисбатан 15 тага ёки 4 фоизга ортган, қонунбузарларга нисбатан белгиланган жарималар суммаси – 2 183 млн. сўмга ёки 173 фоизга ортган, белгиланган зарар бўйича даъво суммаси ўзгармаган.

 

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш

2020: Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 7 991 та; Белгиланган жарима – 1 938 млн.сўм;

2019: Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 4 980 та; Белгиланган жарима – 1 319 млн.сўм;

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилнинг 9 ойлик даврига нисбатан 3 011 тага ёки 160 фоизга ортган, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган жарималар суммаси – 619 млн. сўмга ёки 147 фоизга ортган.

 

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 3 572 та /(2019 йил 9 ой даврида 3 274 та)

Белгиланган жарима – 3 756 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида  1 190  млн. сўм)

2 982 та ҳолат бўйича 2 393 млн. сўм жарима ундирилган.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 2 288 та / (2019 йил 9 ой даврида  1 923 та)

Даъво 13 338 млн. сўм / (2019 йил 9 ой даврида  4 222 млн. сўм)

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилнинг 9 ойлик даврига нисбатан 109 фоизга ортган, белгиланган жарима суммаси 2 566 млн.сўмга ёки 315 фоизга ортган, белгиланган зарар суммаси 9 116 млн.сўмга ёки 316 фоизга ортган.

 

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари (2020 йил 9 ой даврида)

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 918 та / (2019 йил 9 ой даврида 753 та)

Белгиланган жарима – 915,1 млн.сўм / (2019 йилн 9 ой даврида 289,6 млн.сўм)

Зарар – 1372,1 млн.сўм / (2019 йилнинг шу даврида 931,8 млн.сўм)

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасида ўтган йилга нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарликлар 21 фоизга, белгиланган жарималар суммаси – 625,5 млн сўмга ёки 315 фоизга ортган, белгиланган зарар суммаси 440,3 млн сўмга ёки 147 фоизга ортган.

 

Балиқларни ноқонуний овланиши

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 658 та / (2019 йил 9 ой даврида 571 та)

Белгиланган жарима – 639,2 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 220,3 млн.сўм)

Зарар – 1 167,6 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 728 млн.сўм)

Шундан:
Ҳайвонларни ноқонуний овланиши

Аниқланган ҳуқуқбузарлик – 260 та / (2019 йил 9 ой даврида 184 та)

Белгиланган жарима – 275,9 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 67,2 млн.сўм)

Зарар – 204,5 млн.сўм / (2019 йил 9 ой даврида 203,5 млн.сўм)

 

 

 

Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаси назорат бўйича инспекция
МАРКАЗИЙ АППАРАТ

Инспекция бошлиғи

Тагаев Икром Комилжонович

(+988) 712 070 770
(ички рақам 4444#)

Е-mail: 
inspeksiya[at]uznature.uz 

Инспекция бошлиғи ўринбосари

Беликов
Алексей Владимирович
(+988) 712 070 770
(ички рақам 7778#)

Ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи

Пиров
Хуршид Собиржонович

(+988) 712 070 770
(ички рақам 7780#)

Ходимлар фаолиятини баҳолаш ва маъмурий амалиёт бўлими

Бўлим бошлиғи

Куватов
Фарходжон Мурадуллаевич

(+988) 712 070 770
(ички рақам 7007#)