Ўзбекистоннинг табиатини муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига “SMART” патрул тизими тақдим этилди
21.
11. 2020
11:34
5600
Янгиликлар

2020 йил 20 ноябрда БМТТД томонидан молиялаштирилаётган SMART деб номланган янги технологиянинг тақдимоти бўлиб ўтди. Нидерландиялик эколог ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро эксперт Микиел Хотте БМТТДнинг махсус лойиҳаси ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига SMART (фазовий мониторинг ва ҳисобот воситаси) тизимини таништирди.

SMART 2017 йилда бошланган "Глобал биохилма-хиллик учун муҳим бўлган тоғли минтақаларидаги табиий ресурслардан ва ўрмон хўжалигидан барқарор фойдаланишни таъминлашбўйича БМТТД ва Давлат экология қўмитаси саъй-ҳаракатларининг бардавомлигини таъминлайди. Ушбу лойиҳа Жаҳон экологик жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда.

Ҳозирги кунда SMART патрул тизими дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларидаги 700 дан ортиқ қўриқхоналарини қамраб олади ва 12 мамлакатда миллий тизим даражасида қабул қилинган. GIS технологияси асосида SMART патрул фойдаланувчиларга патрул давомида олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, текширувлар сифатини кузатиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий самарадорлигини оширишга имкон беради. БМТТД ва экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси SMARTни мамлакат бўйлаб қўллашдан аввал, синов тариқасида уни Чотқол давлат биосфера ва Ҳисор давлат қўриқхоналарида қўллайди.

Жаноб Хоттенинг тақдимоти Ўзбекистондаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фойдаланувчилари билан доимий ҳамкорлик қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тизим билан танишиш учун давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бир гуруҳ ходимлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти томонидан ташкил этилган тренингларда ва Бутан Қироллигига илмий тадқиқот сафарида иштирок этишди.

Лойиҳа доирасида шунингдек, СМАРТ тизимидан фойдаланиш ва унга алоқадор интерфейслар бўйича давлат экология қўмитаси, Чотқол давлат биосфера ва Ҳисор давлат қўриқхоналарининг 55 дан ортиқ ходимлари учун тренинглар ўтказилди. Керакли рақамли ускуналар (шу жумладан смартфонлар, компютерлар ва смартфонларни қувватлаш учун кўчма қуёш батареялари), шунингдек миллий қўриқхоналарда иккита СМАРТ патрул марказлари ва давлат экология қўмитасида бошқарув марказини яратиш учун керакли жиҳозлар харид қилинди.

СМАРТ патрулнинг асосий мақсади – БМТТДнинг йўқолиб бораётган ҳайвонларларни муҳофаза қилиш ва мамлакатнинг тоғли экотизимларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишларининг бир қисми сифатида Ўзбекистоннинг ноёб қор қоплонларини ҳимоя қилишдир.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар