Ўзбекистонда озонни емирувчи моддаларни истеъмолдан чиқариш бўйича лойиҳанинг 2020 йил якунлари
04.
12. 2020
19:24
6248
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) ва Глобал экологик жамғармаси (ГЭЖ) нинг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглерод (ГХФУ) ни бутунлай истеъмолдан чиқариш» ҳамкорликдаги лойиҳа Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишнинг асосий мақсади – Озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколида белгиланган мақсадларга эришиш ва 2030 йилга қадар мамлакатнинг хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ГХФУ ларни барқарор камайтиришга, шунингдек, озонни емирувчи моддалардан (ОЕМ) босқичма-босқич воз кечишига қаратилган лойиҳанинг 2020 йилги натижалари билан танишиш ва 2021 йилдаги вазифаларини белгилашга қаратилган.

Онлайн таризда ўтказилган тадбирда лойиҳа Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари, хусусан ҳукумат, вазирликлар ва идоралар вакиллари, лойиҳа ташкилотчилари ва ижрочилари ҳамда ҳамкорлар иштирок этишди.

«Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи - Ернинг озон қатлами емирилишига таъсир қиладиган кимёвий моддаларни ишлаб чиқаришдан босқичма-босқич воз кечиш орқали озон қатламини муҳофаза қилиш учун мўлжалланган халқаро шартнома хисобланади. Монреал баённомаси 1987 йил 16 сентябрда қабул қилинган ва шу кунгача уни 197 мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган».

Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломуродов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий Вакили ўринбосари Доина Мунтяну ва БМТ Тараққиёт дастурининг Истанбулдаги (Туркия) минтақавий ваколатхонасининг минтақавий техник маслаҳатчиси Максим Сурков очиб бердилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Монреаль баённомаси бўйича мажбуриятларни бажаришга қаратилган ва ОЕМ назоратии бўйича қонунчилик, стратегик ва техник чора-тадбирларни ўз ичига олган ГХФУ дан тўлиқ воз кечиш бўйича ишлар давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сонли «Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб таркибида озон бузувчи моддалар ёки уларга боғлиқ бўлган ускуналар импортига тақиқ жорий этилди.

«Қонунчилик базасини яратиш ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон озон қатламини муҳофаза қилиш ва Монреаль баённомаси талабларига риоя қилиш соҳасида сезиларли натижаларга эришади», - деб қўшимча қилди Н. Обломуродов.

Лойиҳа натижалари ҳамда 2020 йил кўрсаткичлари лойиҳа менежери Исроилжон Хасанов томонидан тақдим этилди. Таъкидланганидек, озонни муҳофаза қилиш лойиҳаси ГЭЖ-БМТТД нинг аввалги кенг кўламли минтақавий лойиҳасидан олинган тажриба ва билимларга асосланади. Бу эса Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали ГХФУ ни бутунлай истеъмолдан чиқариш талабларига мувофиқлигини таъминлашда Ўзбекистонга ёрдам беришни давом этишда муҳим ҳисобланади. Лойиҳа ўзаро боғлиқ ва бир-бирини мустаҳкамловчи компонентлардан иборат бўлиб, улар шу пайтгача сақланиб келган тўсиқларни бартараф этиш учун, ва Ўзбекистоннинг келажакда ГХФУ дан фойдаланмасдан, барқарор ривожланиши истиқболларини яхшилаш учун махсус ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Учрашув давомида, БМТ Тараққиёт дастурининг атроф-муҳит ва иқлим бўйича кластери, иқлим ўзгариши бўйича мутахассиси Рано Байханова, лойиҳанинг Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоларига ишларнинг сифатини таъминлаш ва лойиҳа натижалари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этди. Бундан ташқари, Бахтиёр Абдуганиев, Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқарма бошлиғи, ДБҚ лабораториясининг халқаро сертификатлаштириш (ISO) истиқболлари билан таништирди.

Учрашув натижари бўйича лойиҳанинг йиллик режаси муҳокама қилинди ва 2021 йилда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, лойиҳанинг маъмурий жиҳатлари, жумладан, лойиҳани муваффақиятли давом эттириш учун томонларнинг мажбуриятлари ва ҳиссаларини бажариш хусусиятлари билан боғлиқ масалалар кўтарилдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар