Тошкент шаҳри. Мурожаат ўз ечимини топди
30.
12. 2020
17:45
4900
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда Марказ-2 «Трастбанк» ХАБ рўпарасида дарахтлар таги бетон билан қопланганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилди. Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳолатни жойига чиқиб ўргандилар.

Баён этилган манзилда тадбиркорлик субъекти кўчма савдо растасини ўрнатиш мақсадида дарахтларга шикаст етказиш даражасида белгиланган майдонни бетон билан қоплаганлиги маълум бўлди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари тадбиркорлик субъекти вакилларини жалб этиб, муаммо жойида бартараф этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар