Озон қатламини муҳофаза қилиш. Монреал протоколи мукофотига номзод сифатида Ўзбекистон қўйилди
22.
02. 2021
20:06
385
Янгиликлар

2021-йил 19-феврал. Тошкент, ЎзбекистонЎзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ер юзида ҳаёт фаолиятининг мавжуд бўлишида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган озон қатламини ҳимоя қилиш ва сақлаш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқдалар. 2016-йилда Ўзбекистон озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастурининг (ЮНЕП) Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари (ЕМО) учун Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича минтақавий тармоғининг 16 та мукофоти билан тақдирланди. Ушбу мукофот божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг гидрохлорофторуглеродлар (ГФХУ) ва гидрофторуглеродларга (ГФУ) нисбатан савдо чекловлари ва тақиқларни киритишда муҳим рол ўйнаётганликларини эътироф этади. Бу кимёвий моддаларнинг ҳар икки гуруҳи хладагент ва кўпиклаштирувчи моддалар сифатида кенг қўлланилади.

Бу йил Давлат экология қўмитаси ходимлари божхона қўмитасидаги ҳамкасблари билан биргаликда яна бир бор «2019-2020 йилларда ЕМО мамлакатлари Монреал протоколининг V мукофоти»га номзод бўлишди. Бу эса Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни ҳимоялаш ва муҳофаза қилиш борасида минтақавий ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга бел боғлаганини яна бир бор кўрсатиб беради. Бу соҳадаги бой тажриба Озонни емирувчи моддалар тўғрисидаги Монреал протоколи доирасида мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистоннинг нуфузини оширишга ёрдам беради.

Давлат экология қўмитасининг таъкидлашича, Ўзбекистон Монреал протоколига қатъий амал қилади ҳамда бугунги кунда Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) ва Глобал экологик жамғармаси (ГЭЖ) нинг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглерод (ГХФУ) ни бутунлай истеъмолдан чиқариш» ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида тизимли ва самарали иш олиб борилмоқда. Бу эса, 2030-йилгача озон қатламини емирувчи моддаларни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Ушбу мукофот минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаши баробарида божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоатчилигининг хабардорлигини оширади. Шунингдек, ушбу ташаббус божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан кўплаб экологик битимларга риоя қилинишини кенг жамоатчилик томонидан тан олинишида ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва сайёрамизни келажак авлодлар учун сақлашда муҳим рол ўйнайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар