Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби
23.
02. 2021
11:04
4731
Янгиликлар

Ўтган ҳафта Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ходимлари томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари сув ҳавзаларида сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисобга олиш тадбири амалга оширилди. Тадқиқ этилган сув ҳавзаларининг аксарияти энг муҳим орнитологик ҳудуд ҳисобланади (Оқтепа, Жанубий Сурхон сув омборлари, Термиз шаҳри яқинидаги Амударёнинг қайири ва бошқалар).

Таъкидлаш жоизки, Термиз шаҳри яқинидаги Амударёнинг қайири қишловчи ҳамда кўчиб ўтувчи турналар ва бошқа сувда сузувчи қушлар учун муҳим яшаш жойидир. Мазкур ҳудуд CMS (Кўчиб юрувчи турларни сақлаш тўғрисидаги конвенция) сертификатига эга бўлиб, (WCASN) Сибир оқ турнаси ва бошқа Ғарбий ва Ўрта Осиё сувда сузувчи қушлари учун ҳудуд тармоғига киритилган.

Ушбу ҳудудда 5000 дан ортиқ кулранг турналар, шунингдек, ғознинг 3 тури – кулранг, оқ пешонали ғоз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, IUCN қизил рўйхатига киритилган ва жуда кам учрайдиган қорағозлар қайд этилди.

Тадқиқот ўтказилган бошқа сув ҳавзаларида жингалак сақоқуш, кичик қоравой, бизғалдоқ, оқ думли сув бургут, қизқуш, чуррак, катта қўнғир ва бошқа қуш турлари қайд этилди.

Олинган натижалар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлар базасига киритилади, шунингдек, Африка-Евроосиё миграцион сув қушларини сақлаш тўғрисидаги (AEWA) битмнинг миллий ҳисоботларига киритишда асос бўлиб хизмат қилади.

Сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби

Сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби

Сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби

Сувда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар