Диққат эълон! Тендер!
23.
02. 2021
18:05
4215
Янгиликлар

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Андижон вилоятининг Андижон шаҳар, Асака, Олтинкўл ва Андижон туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар қуйида хавола этилаётган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатларини ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2021 йилнинг 29 март соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишлари шарт.


Ҳавола қилинаётган ҳужжатлар:

1) Лойиҳа концепцияси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари.


Масъул ходимлар: О.Рахбаров, М.Хурсанов.
E-mail: info@uznature.uz
Манзил: 100047. Тошкент ш. Яшнабод тумани, Тўйтепа кўчаси 2-а уй.
Телефонлар: (+998) 71 207-07-70 (ички. 1072#, 5003#); (+998) 99 845-97-04.


Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги
E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz
Телефон: (+998) 71 203-03-07 (ички. 709)

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар