Яшил иқтисодиётга ўтиш ва Ўзбекистонни COVID-19 пандемиясидан кейинги тикланиши ўртасидаги алоқа халқаро онлайн форум
01.
03. 2021
19:54
5240
Тадбирлар

2021 йилнинг 3-4 март кунлари «Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши» мавзусида халқаро онлайн-форум ўтказилади. Форум ҳукумат, бизнес ва жамоатчилик қандай қилиб яшил тикланишга асосланган янги сиёсатни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштира олишларини муҳокама қиладиган ва «яшил» иқтисодиётга ўтишда кўмак кўрсатиш учун амалий қадамларни белгилайдиган онлай платформа бўлиши кутилмоқда.

Давлат экология қўмитаси барча манфаатдор томонларни Форумда иштирок этишга таклиф этади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар