Самарқанд вилояти. Очиқ мулоқот
16.
04. 2021
11:40
4252
Янгиликлар

Кеча, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоят Экология бошқармаси ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида бошқарма ходимларини қийнаб келаётган соҳага оид муаммолли масалаларни ўрганиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, вилоятда бошқарма ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган биринчи чораги давомида амалга оширган ишлар таҳлил қилиниб, талаб ва таклифлар ўрганилди.

Соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Навбатдаги матбуот анжумани

Навбатдаги матбуот анжумани


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар