Қорақалпоғистон Республикаси. Ноқонуний овга барҳам берилди
27.
05. 2021
09:28
4267
Янгиликлар

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ҳамда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари, Қўнғирот туман ИИБ, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Қўнғирот туманидаги «Жаслық» МФЙда яшовчи фуқаролар Т.Б. ва Б.Р. Устюрт текислигида ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронини овлагани ҳамда уларда шунингдек, 11 жуфт шохлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишларни олиб бориш учун Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.

Ҳар битта қилинган ноқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди. Бизни кузатишда давом этинг, натижалар бўйича тўлиқ маълумот берилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар