Эконазорат: Тошкент шаҳри, Миробод тумани. Мурожаатлар ўрганилмоқда
08.
09. 2021
18:14
3759
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига пойтахтимизнинг Миробод тумани, Чимкент кўчаси ҳудудида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатга асосан, давлат инспекторлари қайд этилган манзилда батафсил ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, туман ҳудудида табиий омиллар таъсирида касалланган, қуриб қолган ҳамда инсон соғлиги ва ҳаётига хавф туғдирувчи дарахтлар аниқланган. Унга мувофиқ, ҳужжатлар қонуний тарзда расмийлаштирилиб, тегишли хулоса олинганлигини маълум қиламиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар