Эконазорат: Хоразм вилояти. Урганч туман "Чолиш Блок Пост" да саксовулчилар ушланди
12.
09. 2021
12:34
3959
Эконадзор

2021 йил 12 сентябрь куни Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳодимлари билан Урганч туман "Чолиш" блок постида ўтказилган Экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро М. Назаров ўзига тегишли бўлган давлат рақами 90 V 062 NA бўлган ISUZU русумли юк машинасида хеч қандай тегишли рухсатномасиз давлат захира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган "Саксовул" ўсимлигини қўпариб олиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро М. Назаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1.350.000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар