#WorldCleanUpDayUzb | Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акция
18.
09. 2021
20:46
4394
Тадбирлар

2021 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси ҳамда «Sanoat qurilish bank» АТБ Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акцияни ташкил этдилар.

Сўнгги уч йил ичида мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти билан бирга, бир мақсад сари бирлашиб, Бутунжаҳон тозалик кунида (World Clean Up Day) фаол иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон мазкур йирик экологик ҳаракатга 2019 йилда қўшилди. Акция ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанба кунида ўтказилади.

Ҳар йили ўтказиладиган акцияда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан 10 минг нафардан ортиқ кўнгилли фуқаролар иштирок этиб келади.

2021 йилда Ўзбекистон Республикасидан нафақат давлат ташкилотлари балки нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес – тузилма вакилларининг ҳам фаол иштирок этиши WorldCleanUpDay котибияти томонидан алоҳида эътироф этилди.

Бутунжаҳон тозалик куни – бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Бутунжаҳон тозалик куни тариха назар ташланадиган бўлса, мазкур кун ўзининг оддий бошланиш тарихига эга бўлишига қарамасдан жаҳоннинг қатор мамлакатларида оммалашиб кетди. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашганлар.

Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 150 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Аслида мамлакатимизда авлоддан авлодларга ўтиб келаётган қадриятлар борки, улардан бири бу – ҳашар! У инсонларга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбирдир.

Мазкур тадбир республика бўйлаб ташкил этилиб, Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек тумани Ғафур Ғулом парки шахобчасида ўтказилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар