Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси ўз ишини бошлади
24.
10. 2019
15:14
7073
Янгиликлар

2019 йил 24 октябрь куни Нукус шаҳрида юксак даражадаги «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» халқаро конференцияси доирасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг (ДБРК) йиғилиши ўз ишини бошлади. Эслатиб ўтамиз мазкур Комиссия Орол денгизи хавзаси  масалалари бўйича Давлатлараро кенгашнинг қарори (1994 йил 19 июль, Ашхобод) билан ташкил этилган.  

Комиссияга Марказий Осиё давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида мувофиқлаштириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юклатилган. 

Бугунги йиғилиш давомида Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясига Туркманистон раислик қилган давридаги (2015-2019 й.) фаолияти;  
Барқарор ривожланиш учун атроф-муҳит бўйича Минтақавий дастури лойиҳаси;

Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг Маслаҳат кенгашини ташкил этиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



 

Фойдали манбалар