Жиззах вилояти: ноқонуний қум-шағал қазиб олувчилар ушланди
26.
11. 2019
13:04
5873
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда тегишли идоралар мутасаддиларидан иборат дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамалаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибининг бузилишини аниқлаш ва олдини олиш бўйича идоралараро гуруҳлар ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар мазкур гуруҳ томонидан қатор тезкор рейдлар ташкил этилиб келинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари томонидан  Ғаллаорол тумани «Заргар» қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси ўзанидан фуқаро Бегманов Ш. қум-шағал қазиб олиб, ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортаётган ҳолатида аниқланди. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни ушбу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча  82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробар, яъни 4 млн. 460 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар