Қорақалпоғистон Республикаси. Экологик рейд тафсилоти: браконьер балиқ овчилари жаримага тортилди
14.
01. 2020
20:15
5564
Янгиликлар

2020 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси инспекторлари томонидан ўтказилган  экологик рейд табдири давомида Мўйноқ тумани “Ҳоким Ота” ОФЙда яшовчи фуқаролар П.А. ҳамда Н.А. лар томонидан Мўйноқ тумани “Бозатаў” ОФй ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсидан тақиқланган лескали овлари ёрдамида бир дона дўнгпешона ва уч дона лещ балиқларини овлаш ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун  646 700 сўм  даъво ҳисобланди ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига юбориш учун ҳужжатлар таёрланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан балиқ овлаш анжомлари ашёвий далил сифатида Қўнғирот тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича инспекциясида сақланмоқда.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар