Ўзбекистон-Қозоғистон: атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш
05.
02. 2020
19:56
6427
Янгиликлар

Ўзбекистон-Қозоғистон: атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш

2020 йил 5 февраль куни Давлат экология қўмитасида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан  учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида икки мамлакатнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида экология соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда унинг истиқболлари билан боғлиқ масалалар, хусусан, икки мамлакат чегара ҳудудларида АЭСни қуриш, бу борада аҳоли ҳабардорлигини ошириш, жамоат эшитувларини ташкил этишнинг муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси доирасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга ҳайвонот дунёси турларини муҳофаза қилиш масалаларига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида  сайғоқларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва барқарор ривожлантириш бўйича ўзаро келишувни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

 

Председатель Госкомэкологии Республики Узбекистан - Бахром Кучкаров (слева). Министр экологии, геологии и природных ресурсов Республики Казахстан - Магзум Мирзагалиев (справа).
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси - Баҳром Тўлқинович Қўчқоров (ўнг томонда) ва Давлат экология қўмитасида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири - Магзум Мирзагалиев (чапга). 

 



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

 

Фойдали манбалар