Жайрон овлаганларга сўнгги ҳукм ўқилди. Қонунбузар 5 фуқарога 66 900 000 сўм зарар ҳамда 3 йилдан 4 йилгача озодликни чеклаш жазоси белгиланди.
13.
02. 2020
19:22
6957
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси томонидан бундан 5 ой муқаддам, аниқроғи 2019 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда чегара ҳарбий қисм аскарлари томонидан тўхтатиб қолинганлиги тўғрисида ҳабар берилган эди (http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=251 ).

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасига мувофиқ иш қўзғатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, судга оширилган эди.

2020 йил 7 февраль  куни эса ушбу суд ишининг якуний йиғилиши Қоракўл туманининг жиноят судида бўлиб ўтди. Суд ҳукмига мувофиқ қонунбузарликни содир этган 5 нафар фуқаронинг 4 нафарига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисмининг тегишли бандларига мувофиқ 3 йил муддатга, 1 нафарига эса 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланиб, уларга жами 66 900 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар ҳисобланди ва ундириб олинди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар