Тошкент: Дарахтларни ноқонуний кесган шахслар жавобгарликка тортилади
20.
02. 2020
14:48
6558
Янгиликлар

Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 72, 66/4, 66/2, 66/1 кўп қаватли уйлари  ёнида қатор дарахтларининг кесилаётганлиги юзасидан  мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга мувофиқ Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи  ҳамда мурожаат муаллифи - Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати  баён этилган манзилга чиқиб, ҳолатни бевосита жойида ўрганмоқдалар.

Айни вақтда ҳолатнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари бошланди. Якунлари бўйича батафсил маълумот қўшимча тарзда тақдим этилади.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар