Самарқанд вилояти: Самарқанддаги ноқонуний кесилган дарахт тафсилоти
30.
03. 2020
20:08
5054
Янгиликлар

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда дарахт кесишга мораторий эълон қилинган бўлишига қарамасдан айрим фуқароларимиз томонидан мазкур фармон ижросига етарлича эътибор қаратилмаяпти.

Жумладан иккита ҳолат бунга мисол бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 24 март куни Ургут тумани «Хўжабаланд» МФЙда яшовчи фуқаро О. А. маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ёқасидаги 5 туп тут дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаганлиги маълум бўлди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, БХМнинг 5 баробари яъни 1.115.000 сўм жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 6.690.000 сўм зарар солинди.

Яна бир ҳолат Ургут тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ў. 2020 йилнинг 25 март куни маҳалла ҳудудидаги ички йўл ёқасидан 2 туп тут дарахтини сабабсиз, ноқонуний равишда кесиб ташлаганлиги аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, БХМнинг 5 баробари, яъни 1.115.000 сўм жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 1.784.000 сўм зарар ҳисобланди.

Ҳозирда инспекторлар томонидан мазкур ҳолатлар бўйича қўлланилган жарима ва аниқланган зарар суммаларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар