22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни
22.
05. 2020
09:16
6080
Тадбирлар
  Биз табиат ресурсларидан аёвсиз фойдаланиб, яшаш учун муҳим бўлган жойларни бузар эканмиз, кўп турлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолиб кетади.

Антониу Гутерриш 
БМТ Бош котиби, 2020
     

Бугун Халқаро биологик хилма-хиллик куни!

Биологик хилма-хиллик – бу алоҳида турлар ёҳуд умумий экотизимлар хилма-хиллиги, инсоният саломатлиги ва фаровонлиги учун ҳаётий муҳим аҳамият касб этади. Мазкур кун 2001 йил 22 май кунидан бошлаб жаҳоннинг қатор мамлакаларида кенг нишонлаб келинади. Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1995 йил Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция аъзо томонларининг анжумани тавсиялари асосида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг барқарор ривожланиши учун биохилма-хиллик ресурслари муҳимлигини тан олган ҳолда, 1995 йилда ушбу халқаро конвенцияга қўшилди.

2020 йил мазкур кун мавзуси - «БАРЧА МУАММОЛАР ЕЧИМИ ТАБИАТДА!». Кун мавзуси атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда у билан уйғун ҳолда яшаш бўйича бутун дунё аҳаолиси саъй – ҳаракатларини бирлаштиришга имкон беради.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар