Наманган вилояти: Норин дарёси ҳақида нималарни биласиз? (Фоторепортаж)
05.
06. 2020
18:22
7163
Янгиликлар

Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси Марказий Тяншандан бошланади. Дарёнинг узунлиги 807 км, ҳавзасининг майдони эса 59,9 минг километр квадратдан иборат.

Дарё Норин шаҳридан 44 км шарқда Катта Норин ва Кичик Норин дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Наманган шаҳри яқинидаги Балиқчи қишлоғи ёнида Норин Қорадарё билан қўшилиб Сирдарёни ҳосил қилади. Норин юқори оқимида кенг водийда, Ахала дарёсининг қуйилиш жойига қадар чуқур ва тор водийда жуда тез оқади. Норин шаҳридан бошлаб дарё водийсида икки ёқлама қайир ҳосил бўлган. Узунахмат дарёси қуйилиш жойига яқин дарё водийси тобора торайиб, қояли дарага айланади ва Учқўрғон шаҳридан ўтгач, кенгайиб конуссимон ёйилмадан оқади.
 

Норин қор-музлик сувларидан тўйинади. Катта Фарғона, Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта Наманган каналлари шу дарёдан сув олади. Норин жуда катта энергия захираларига эга. Дарёда Учқўрғон ГEС, Тўқтақул ГEС қурилган. Норин бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўрғон шаҳарлари жойлашган.
 

Ҳ. МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/photo/fotoreportazh-norin-daryesi-...

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар