Сирдарё вилояти. 30 июнь – Ўзбекистонда «Ёшлар куни»
30.
06. 2020
22:43
6371
Тадбирлар

Шу ўтган вақт оралиғида мамлакатимизда барча соҳаларда ёшларнинг ҳар томонлама фаол эканликларини кўриш мумкин. Халқимиз орасида етишиб чиқаётган интелектуал жиҳатдан етук, жисмонан ва маънан баркамол ёш авлод вакилларининг борлиги бу фикримизни исботлайди.

Шуни алоҳида айтиш керакки, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида ҳам 70 дан зиёд ёш кадрлар ўз мехнат фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ҳа бугун мана шундай серқирра, шижоати кучли, билимли, ҳар томонлама Ўзбекистоннинг фахри бўлган ўзбек ёшларининг байрам куни.

Пандемия даври бўлишига қарамасдан Экология соҳасидаги ёш кадрлар билан учрашиш, фикр алмашиш, уларнинг талаб ва таклифлари билан ўртоқлашиш мақсадида жорий йилнинг 30-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология қўмитаси раиси Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Учрашув қизғин суҳбатга бой тарзда ўтди. Шунингдек, қўмита раиси ёш экологларга ўзининг аталган тилаклари ва эсдалик совғаларини улашди.


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар