Германиялик мутахассислар билан онлайн мулоқот
07.
07. 2020
20:07
6128
Янгиликлар

7 июль куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Давэкосертификат» ДУК билан Германиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг «Экологик дизайн, экологик тоза харид, экологик маркировка» бўлимининг мутахассиси Юлия Вагнер ва Барбара Бекет хонимлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Германиядаги ISO 14024 халқаро стандарти асосида маҳсулотларга ва экологик маркировкалаш бўйича тўлиқ амалга ошириладиган ишлар бўйича мулоқат олиб борилди. Маълум бўлишича, ушбу стандартга асосан ҳар бир маҳсулот тўлиқ маркировкалаш жараёнига 2 йил сарфланиши ҳамда тегишли илмий-тадқиқот институтларидан ҳулосалар олинишини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда экологик маркировкалаш бўйича лаборатория текшириш усуллари, ходимларни эксперт-аудиторликка тайёрлаш ҳақида суҳбатлашилди. Халқаро экспертлар ушбу йўналиш бўйича эксперт-аудиторлик унвонига талаб йўқ ҳамда экологик маркировкалаш тизимини жорий этадиган ташкилотлар аккредитациядан ўтмаслигини таъкидлаб ўтдилар.

Халқаро экспертлар мулоқотда таъкидланишича, Германияда маҳсулотларга берилган мувофиқлик гувоҳномасини амал қилиш муддатлари ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулотнинг чидамлилик, вазни, қадоқланиши ва бошқа талабларга қараб 2 йилдан 4 йилгача берилади. Онлайн мулоқат жараёнида экологик маркировкалашда Ўзбекистон томонидан тегишли мутахассислар қатнашган ҳолда амалиётлар ўташ бўйича келишиб олинди. Амалиёт жорий йилнинг 1 сентябрдан 15 сентябрга қадар ўтказиш келишиб олинди.

Мулоқот якунида ўзаро самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, соҳа бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар