Самарқанд вилояти. Искандар Зулқарнайн аниқлаган ният чашмаси
24.
07. 2020
16:18
5484
Эконадзор

Самарқанд вилояти Ур гут тумани Қуйиқишлоқ қишлоғида бундан 200 йил олдин бунёд этилган масжид бўлиб, у қурилган вақтда экилган икки туб 200 ёшли чинор дарахти ҳамда масжид ҳовлисида ушбу жойда яшаб ўтган Тайлан бобо Исмоилов томонидан экилган 5 туб 100 ёшдан ошган чинор дарахтлари аниқланди.

Тегишли соҳа вакиллари ёрдамида мазкур дарахтлар рўйхатига олиниб, давлат муҳофазасига олиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, Ғўс ва Сойғўс қишлоқлари оралиғида бир пайтлар Бегов Қурбон бобога тегишли бўлган ҳовлида айланаси 6,50 м, диаметри 2,7 м, баландлиги эса таҳминан 30 метрлар келадиган 500 ёшли чинор дарахти ҳам аниқланиб, рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий аҳли кекса вакилларининг айтишича, бир пайтлар Искандар Зулқарнайн юртимизга Тожикистон тоғлари орқали довондан ошиб, Ургутнинг Сойғўс маҳалласи ҳудудидаги Ният чашмаси атрофидан қўналға сифатида фойдаланади. Ўша пайтларда қишнинг совуқ келганлиги боис бир неча вақт мобайнида шу ерга қолишга мажбур бўлган.

Мазкур ерларда Искандар Зулқарнайнинг аскарлари кўмилган қабристон ҳам сақланиб қолган экан.

Сойғўс қишлоғининг юқори қисмида Ғўс ва Сойғўс каби бир неча қишлоқ ва маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминловчи мазкур Ният булоғи атрофида 4 дона тут ва 1 туб ёнғоқ дарахтларининг ҳам 100 ёшдан ошганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур дарахтлар ҳам давлат муҳофазасига олиш учун расмийлаштирилмоқда.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар