Жамоатчилик кенгаши «PENG-SHENG» корхонасида
22.
10. 2020
11:26
5697
Новости

2020 йил 21 август куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши «Экологик масалаларни ҳал этишга фуқаролик жамиятини жалб этиш ва ахборот очиқлигини таъминлаш» лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида жойлашган «PENG-SHENG» корхонасида бўлдилар.

Жамоатчилик томонидан ижтимоий тармоқларда мазкур корхона фаолияти атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида ҳақли эътирозлар билдирилган эди.

Аввал хабар берилганидек, мазкур корхона фаолияти 2020 йил 25 март куни Иқтисодий ишлар бўйича Сирдарё туманлараро суди қарори билан вақтинча тўхтатилган эди.

Учрашув давомида корхона масъул ходимлари томонидан фаолият тўхтатилган даврда бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга Кенгаш аъзолари амалга оширилган ишлар билан бевосита танишиб чиқдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы