Ўзбекистондаги энг узун шаршарани биласизми?
12.
06. 2020
11:30
8328
Новости

Ҳисор давлат қўриқхона ҳудудида сержило шаршаралар мўл. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир.

У мамлакатимиздаги энг узун шаршара ҳисобланади. Айниқса, кўкламда ва ёз бошларида Ҳисор тоғ тизмасининг 4 000 метр баландлигидаги Осмонталаш қорли қояларидан сониясига 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Айни шу мафтункор манзарани сўз билан таърифлаш эса мушкул: уни фақат кўриш керак, завқланиш керак.
 

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/photo/fotofakt-zbekistondagi-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы