Aзиз Aбдукахарович Aбдухакимов1974-йил 17-июнда Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Институтини битирган. Маълумоти бўйича иқтисодчи. Магистр даражасини Япониянинг Ҳитоцибаши университетида олган.

MEHNAT FAOLIYATI:

1993—1996-йй. Ипак йўли банкида турли лавозимларда бошлаган.

1996—2004-йй. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош мутахассиси, Берлинер Банк AГ Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари, Ўзсаноатқурилишбанк бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2004—2008-йй. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси молия, иқтисод, ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бўлим мудири,

2008—2012-йй. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган.

2012—2014-йй. Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши кураш давлат қўмитаси раиси

2014—2017-йй. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

2017—2018-йй. Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

2018—2021-йй. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа масалалари мажмуаси раҳбари,

2020—2021-йй. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

2021—2022-йй. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири

2022—2022-йй. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири

2023-2023-йй. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири

2023 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири сифатида фаолият олиб бормоқда.