Қудратов Обиджон Нематович– 1983 йили 14 февралда Бухоро вилоятида туғилган. 2004 й. Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодчи.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2000-2004-йй. Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси талабаси

2002 – 2007-йй. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси бошқарма бошлиғи ўринбосари

2007 – 2008-йй. Давлат мулки қўмитаси Ички хавфсизлик инспекцияси бош мутахассиси

2008 – 2011-йй. Давлат мулки қўмитасининг “Aktiv broker” давлат корхонаси директори

2011 – 2012-йй. Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

2013 – 2016-йй. Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи

2017 – 2017-йй. “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг бошқарма бошлиғи

2017 – 2018-йй. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси

2018 – 2020-йй. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори

2021-2023-йй. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири

2023-2023-йй. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари

2023 й. – ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари